Рус

Департамент томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Департамент томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

85
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Департамент органлари томонидан 2021 йил давомида мамлакатда бизнесни юритиш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан самарасиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, иқтисодий жиноятлар
ва коррупцияга қарши курашиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

I. Жиноятларни олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларини ўтказиш ҳамда ҳуқуқ тарғиботи йўналишида
– тадбиркорларнинг ҳимоясига оид 62 038 та профилактика тадбирлар ўтказилиб, шундан 13 391 таси радиода, 8 589 таси телевидениеда, 5 371 таси интернет тармоқларида ва 2 927 таси матбуотда ташкил қилинди;
– коррупцияга қарши курашишга оид қонунчиликни тарғиб қилиш ишлари бўйича 9 546 та тадбир ўтказилиб, улардан 1 818 таси интернет тармоқларида, 1 527 таси телевидениеда, 1 494 таси радиода ва 753 таси матбуотда амалга оширилди.

II. Департамент органлари томонидан 2021 йилда жами 7 538 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1 951 та маъмурий ва 5 587 та жиноят иши қўзғатилди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида давлат ва жамият манфаатларига жами 2,6 трлн сўм миқдорда зарар етказилиши аниқланиб, унинг 790,7 млрд сўми терговга қадар текширув ва суриштирув жараёнида ундирилди.

III. Коррупцияга қарши курашиш йўналишида:
– порахўрлик ва талон-торожлик билан боғлиқ жами 4 864 та факт аниқланиб, 3 826 та жиноий, 956 та маъмурий иш юритилди;
– давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 3 084 та ҳуқуқбузарлик фош этилиб, 638,8 млрд сўм миқдорда бюджет пулларининг ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланди;
– давлат харидларидаги талон-торожлик ва битимлар нархини сунъий ошириш, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўйиш билан боғлиқ 103 та жиноят фош этилиб, бюджетга 255,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланди;
– банк-кредит соҳасида, жумладан давлат дастурларига ажратилган имтиёзли кредитларнинг талон-торожига оид 290 та жиноят иши қўзғатилиб, 137,1 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланди ва ундириш чоралари кўрилди;
– давлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган 1 274 та порахўрлик ҳолатлар аниқланиб, барчаси бўйича жиноят ишларини қўзғатилиши таъминланди.

IV. Хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш йўналишида
– солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлашга доир 1 164 та ҳуқуқбузарлик фош этилиб, 860 та жиноят иши қўзғатилди. Фош этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича давлат бюджетига 1,7 трлн сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши таъминланди;
– валюта «қора бозор»ларида кенг қамровли тезкор тадбирлар ташкил қилиниб, 323 та жиноий, 249 та маъмурий иш қўзғатилди ҳамда ноқонуний муомаладан 1 070,7 минг АҚШ доллари, 867,8 минг Россия рубли, 1,9 млн Қозоқ тенгеси, 5,1 млрд сўм далил сифатида олинди.
Кўрилган чоралар натижасида аҳоли томонидан валютанинг банкларга сотилиши ўтган йилга нисбатан 2,4 млрд АҚШ долларига ошди;
− қалбаки пул, акциз марка ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш билан боғлиқ 58 та жиноят аниқланиб, уларнинг манбасига чиққан ҳолда жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйилди;
– яширин цех ташкил этган 873 та субъектнинг ноқонуний фаолиятига барҳам берилиб, 40 млрд сўмлик контрафакт ҳамда истеъмолга яроқсиз товар - моддий бойликлар муомаладан олиб қўйилди;
− сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний муомалага киритилишини олдини олиш, уларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 218 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 11,2 млрд сўмлик ашёвий далиллар муомаладан олиб қўйилди.

V. Мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш соҳасида 18 529 та келиб тушган мурожаатнинг 5 887 таси ёки 32 фоизи бевосита Департамент органлари томонидан кўриб чиқилиши ҳамда
74 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқларининг тикланиши таъминланди.

VI. Фош этилган ҳуқуқбузарликларнинг содир этиш сабаблари комплекс таҳлил қилиниб, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ваколатли органларга тақдим этилди.

Хусусан:
– ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш мақсадида 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси (6 та Қонун, 6 тадан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда фармойиши) ва 6 та идоравий норматив-ҳужжат ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда киритилди.
Шундан, 1 та қонун, 1 та фармон, 3 та Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва 9 та идоравий норматив-ҳужжат қабул қилинди;
Департамент органлари томонидан зиммасидаги вазифаларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириб борилмоқда.