Узб

Нуробод туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда берган тез ёрдам бўлими мудири ушланди

Нуробод туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда берган тез ёрдам бўлими мудири ушланди

232
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Нуробод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими мудири Я.Б. фуқаро Ф.дан уни туман тиббиёт бирлашмасига танишлари ёрдамида патронаж ҳамшираси вазифасига 0,75 штат бирлигида ишга қабул қилиш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.