Узб

Бекобод туманида ғалла ва шоличилик учун ажратилган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бекобод туманида ғалла ва шоличилик учун ажратилган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган МЧЖ раҳбари аниқланди

230
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Г.” МЧЖ раҳбари Л.А. “А.И.” МЧЖга ғалла ва шоличилик учун ажратилган 0,76 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонида ноқонуний балиқ ҳовузи ташкил қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 273,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.