Узб

Бекобод шаҳри ва Тўрткўл туманида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бекобод шаҳри ва Тўрткўл туманида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

230
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.С ва Ф.У.лар электрон аукцион савдолари орқали “Боғишамол” МФЙ ҳудудида “Қаҳвахона ва дам олиш маскани”ни қуриш шарти билан харид қилган 13 сотих ер майдонида бино ва иншоотларни қуриш мажбуриятини бажармасдан, балки ушбу ер майдонининг бир қисмини фуқаро М.га сотишга келишиб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 5 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Т.т.б.” МЧЖ ҳисобчиси К.Ж. фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унга МЧЖга қарашли 6 сотих ер майдонини МЧЖ раҳбари орқали олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.