Узб

Гулистон ва Норин туманларида деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

Гулистон ва Норин туманларида деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

219
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. Гулистон тумани, “Ҳосилобод” СИУ ҳудудидан деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган суғориладиган 25 сотих ер майдонининг 10 сотихини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро З.га танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ғ.Қ. Норин тумани, “Ибрат” МФЙда яшовчи кам таъминланган оилаларга 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 1 гектар ер майдонини 80 млн сўм эвазига фуқаро Қ.га МФЙ раиси орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш), 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.