Узб

463,94 грамм соф қуйма олтинни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахслар Булунғур туманида ушланди

463,94 грамм соф қуйма олтинни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахслар Булунғур туманида ушланди

10
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳудудидан ўтувчи М-38 автомобиль йўлининг “Юқори нуқта” ЙПХ масканида "Самарқанд-Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳарида ўтказиш учун бериб юборилган оғирлиги 463,94 грамм бўлган баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.