Узб

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

37
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Ҳ. ва М.Ж. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларни қўшни Қирғизистон Республикасидаги институтга ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчиртириб бериши эвазига жами 46 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, М.Ж.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 17 млн сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.