Узб

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “T.S.” МЧЖ раҳбари Д.Т. ва бошқалар Юқоричирчиқ туманида жойлашган иссиқхонани табиий газ тармоғидан қарздорлиги сабабли қўйилган махсус тамғага ташқи таъсир кўрсатиб, жами 453,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “A.J.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган савдо мажмуасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан улаб, жами 228,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.