Узб

“Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

“Прокуратура ходимларининг ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлаш кўникмаларини ошириш ва медиасаводхонлик масалалари” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбир бошида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг лойиҳалар бўйича халқаро маслаҳатчиси С.Сизов ҳамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабаджановалар кириш сўзи билан очиб, тренинг иштирокчиларига фаолиятларида зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни шакллантиришга, касбий маҳорат ва дунёқарашларини оширишга ҳамда иш юритишда замонавий усулларни татбиқ этишларида кўмак бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш лозимки, икки кунлик тренинг давомида тажрибали мутахассис ҳамда медиатренерлар томонидан янги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлаш технологияси: форматлар ва матн услуби, визуализация технологиялари ёрдамида материалларни бойитиш, ОАВда ва ижтимоий тармоқларда киберхавфсизлик муаммолари, прокуратура органлари фаолиятига оид материалларни аудитория учун қизиқарли тайёрлаш, креатив ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича гуруҳларда ишлаш, кибербуллинг: онлайн буллингнинг янги шакллари ва уларга қарши курашишнинг замонавий усуллари, ОАВ вакиллари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий қоидалар, рақамли социализация: ижтимоий тармоқларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар имиджига таъсири, сунъий интеллект: ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишда янги имкониятлар ва чақириқлар каби қизғин мавзуларда маъруза қилинади.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир маъруза сўнгида кўтарилган мавзу юзасидан жонли савол-жавоб ўтказилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга экспертлар батафсил жавоб бермоқдалар.

Эртага семинар-тренинг ўз ишини давом эттиради.