Узб

“Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Битим доирасида жорий йилнинг 1-3 май кунлари Тожикистон Республикаси делегациясининг Самарқанд вилоятига ташрифи бўлиб ўтмоқда.

“Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Битим доирасида жорий йилнинг 1-3 май кунлари Тожикистон Республикаси делегациясининг Самарқанд вилоятига ташрифи бўлиб ўтмоқда.

24
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Тожикистон Республикаси давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган “Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Битим доирасида жорий йилнинг 1-3 май кунлари Тожикистон Республикаси делегациясининг Самарқанд вилоятига ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Ташрифдан мақсад томонларнинг чегарадош бошқармалари ўртасида тўғридан-тўғри ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Битим доирасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишчи учрашувлар ўтказиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов билан Тожикистон Республикаси давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Р.Барот ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилиб, ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, доимий тажриба алмашиш, шунингдек соҳадаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.