Узб

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди  

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди  

12
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан “K.F.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ўтказилган терговга қадар текширувда ҳеч қандай ҳужжатсиз 11 турдаги жами 2 943 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.А. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 5 турдаги жами 456 дона қўлбола усулда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.