Узб

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг Форуми доирасида Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди

601
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 19-21 июль кунларида Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид жиноятларни аниқлаш, ушбу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва суд тартибида кўриб чиқишнинг самарадорлигига бағишланган Евроосиё гуруҳининг форуми ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларининг йиғилиши ўтказилиб, унда Евроосиё минтақасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг хавфларини баҳолаш натижалари бўйича аниқланган хатарларни минималлаштириш чоралари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, мазкур йиғилишнинг кун тартибига мувофиқ ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган миллий ўқув-услубий марказларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашилди.