Узб

Дипломлар тантанали топширилди

Дипломлар тантанали топширилди

1478

2018 йилнинг 19 июль куни Ёшлар ижод саройида Тошкент давлат юридик университетининг битирувчи талабаларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Мавлонов, Судьялар олий кенгаши раиси У.Мингбоев, Адлия вазири Р.Давлетов, Олий суд раиси ўринбосари Б.Деҳқонов, Ички ишлар вазири ўринбосари А.Бобохонов, Адвокатлар палатаси раиси вазифасини бажарувчи Ш.Садиқов, Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов, Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.

Тадбир давомида битирувчи талабалар учун тайёрланган университет фаолияти ва талабалар ҳаётига оид эсдалик видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов ва бошқа меҳмонлар битирувчи талабаларни табриклаб, келгусидаги масъулиятли фаолиятларида улкан ютуқ ва муваффақиятлар тиладилар. Сўнгра битирувчи талабаларга тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир якунида ўқиш даврида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда кўмаклашган ва университет нуфузини оширишда муносиб ҳисса қўшган талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.