Узб

Оилавий жанжаллар фожеага олиб келди

Оилавий жанжаллар фожеага олиб келди

1078

Навоий вилояти, Нурота тумани, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи М. турмуш ўртоғи Р. билан доимий равишда жанжаллашиб келиб, 28.07.2018 йил соат 00-20 ларда яшаш уйида, турмуш ўртоғининг ухлаб ётган хонасига кириб, уни қасддан ўлдириш мақсадида болта билан унинг бош, бўйин ва кўкрак қафасининг соҳаларига уриб тан жароҳатлари етказаётган вақтида Р.нинг бақирганлигини эшитиб хонага кириб келган отаси Б.ни кўриб, воқеа жойидан яширинган.

Шундан сўнг, М. содир қилган қилмиши учун жавобгарликдан қўрқиб, шу маҳаллада яшовчи опасининг қўшниси С.нинг яшаш уйидаги оғилхонада ўзини-ўзи осиб ўлдирган.

Жабрланувчи Р. олган оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.