Узб

Мудҳиш фожеа

Мудҳиш фожеа

1039
2018 йил 25 июнь куни соат 10-30 ларда 27 яшар аёл А. белига арқон билан 2 нафар фарзандини (7 яшар қиз ва 3 яшар ўғил) боғлаб, ўзини Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган «Шахрихонсой» каналига ташлаган, уларни фуқаро Б. ва бошқалар сувдан чиқариб олган. А. нинг ҳаёти сақлаб қолинган, лекин вояга етмаган фарзандлари М. ва Ш. лар воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.