Ўзаро келишмовчилик натижасида инсон ҳаётига суиқасд қилинди
1223
2018 йил 19 май куни соат 18:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида мавсумий ишчи К. якка тартибдаги тадбиркор Ю. нинг уйида, ўрталаридаги келишмовчилик оқибатида ов милтиғи билан унга ўқ узган. Ю. нинг фаол қаршилиги туфайли К. жиноий қилмишини якунига етказа олмаган ва ҳодиса жойидан қочиб яширинган.Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 248-моддаси 1-қисми (ўқ-отар қуролга ноқонуний эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.