Узб

Самарқанд шаҳрида 7 900 АҚШ долларлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Самарқанд шаҳрида 7 900 АҚШ долларлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

219
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Самарқанд шаҳар “Чашма” МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ўтказилган тезкор тадбирда,  фуқаролар Р.М. ва Б.А.лар 4 892 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 7 900 AҚШ долларига сотишга келишиб, 7 500 АҚШ доллари ва 4,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.