Узб

Андижон туманида пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Андижон туманида пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

82
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон тумани “Қора тут” МФЙ ҳудудидаги хонадонда хавфлилик даражаси юқори бўлган умумий қиймати 86,4 млн сўмлик жами 96 минг дона хорижда ишлаб чиқарилган “Birthday Candle 6 PCS” номли пиротехник воситаларини “Янги йил” байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.