Узб

Боёвут туманида фуқароларнинг 23 000 АҚШ долларини қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

Боёвут туманида фуқароларнинг 23 000 АҚШ долларини қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

101
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.W.” МЧЖ раҳбари Б.Э. фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг маблағларини гўёки инвестиция кўринишида ўзининг фаолиятига жалб этиб, фуқароларга ушбу маблағлари эвазига ҳар ой 10 фоиз миқдорида устама тўловлари тўлаб беришни ваъда қилиб, 4 нафар фуқаронинг жами 23 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.