Узб

Бўка туманида қалбаки купюраларнинг муомалага киритилганлиги аниқланди

Бўка туманида қалбаки купюраларнинг муомалага киритилганлиги аниқланди

136
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар З.Э. ва К.К. туманнинг марказий кўчасида жойлашган савдо марказида амалга оширган хариди учун “Ф.С” МЧЖ сотувчиси Н.Қ.га 2 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.