Узб

Вобкент туманида имтиёзли кредит маблағини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Вобкент туманида имтиёзли кредит маблағини қўлга киритган фирибгар аниқланди

22
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ҳ.Ф. отаси Ш.Ф.нинг номига “T.y.” МЧЖни ташкил этиб, банк филиалидан 5 нафар фуқаро номига ихчам иссиқхона қуриш учун ажратилган жами 150,9 млн сўм имтиёзли кредит маблағини таъминотчи корхона сифатида “T.y.” МЧЖга ўтказишга эришиб, амалда фуқароларга иссиқхона қуриб бермасдан кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.