Узб

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди

15
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ғаллаорол ўқув-спорт техника клуби” УК ўргатувчи устаси Ў.Б. фуқаро Д.Ж.нинг ишончига кириб, унга “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,5 млн сўмни олган вақтда ашёвий даллилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.