Узб

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

5
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ДХХнинг Сергели тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “N.F.” МЧЖ менежери Б.И. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.Я.га 1 700 қути “Терафлю” ва 500 қути “Имудон” номли дори воситаларини 132,4 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, фуқаро С.А. ва “A.Z.” МЧЖ раҳбари М.А. 2 100 қути “Magne B6” номли дори воситасини фуқаро М.Я.га 121,8 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Э. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 149 турдаги 136,8 млн сўмлик дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “S.K.” МЧЖга қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 357 дона “Габатен”, 200 дона “Фенибут”, 170 дона “Карбамазапин”, 45 дона “Мезакар” номли дори воситалари ҳамда 99 дона оқ қизил рангли капсулалар ва 232 дона  пакетчада “Марганцовка” кукуни ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш)  ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.