Узб

Чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

141
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё тумани темир йўл вокзали атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган, муқаддам судланган Ж.Х. фуқаро Ш.Б.дан 3 000 АҚШ долларини 33,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.