Узб

Ховос туманида суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фермер хўжалиги аниқланди

Ховос туманида суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фермер хўжалиги аниқланди

117
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.A.” фермер хўжалиги раҳабари Н.М. хўжаликка балиқчилик кўли қуриш учун Ховос тумани ҳудудидан ажратилган ер майдонига ортиқча 5,5 гектар ер майдонини эгаллаб олиб, шундан 3,01 гектари суғориладиган ер майдонида ўзбошимчалик билан балиқчилик кўли ташкил қилганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.