Узб

Ҳокимлик ихтиёридаги хонадонни расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар

Ҳокимлик ихтиёридаги хонадонни расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар

112
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.А (муқаддам судланган) ва Д.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Ў.га 7 000 АҚШ доллари эвазига Фарғона шаҳар, “Қиргули” мавзесидаги шаҳар ҳокимлиги ихтиёридаги хонадонни олиб беришни ваъда қилишиб, муқаддам 5 400 АҚШ долларини олганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларини қайтарган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.