Узб

Чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг “Арбик” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.А. фуқаро Х.Р.дан жами 3 000 АҚШ долларини 33,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.