Узб

Сув истеъмолидан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Сув истеъмолидан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

48
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “Toshkent suv taʻminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу бўлимнинг истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва сув сотиш бўлими назоратчилари Ш.Б., А.И., Г.Э., М.Ш. ва С.Қ.лар аҳолидан сув истеъмоли учун жами 153,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан йиғиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.