Узб

Истеъмолга яроқсиз хамиртуруш маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолга яроқсиз хамиртуруш маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

52
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДСҚнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ю. Марғилон шаҳар, “Наврўз” МФЙдаги хонадонида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган дрожа (хамиртуруш) маҳсулотларини қадоқлаб сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, жами 3 турдаги 6480 дона истемолга яроқсиз тайёр маҳсулот ва 3400 кг хамиртуруш кукуни ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.