Узб

Фермер хўжалиги ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар аниқланди

Фермер хўжалиги ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар аниқланди

44
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан туман кадастр бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Мустақиллик” МФЙдаги "Б.Ж." фермер хўжалигига “Пахта-ғаллачилик” ва “Чорвачилик-боғдорчилик” йўналиши учун ижарага берилган ер майдонининг 48 сотихини 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қураётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.