Узб

Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш ва таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш ва таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди

43
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қораўзак туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” ҳамда “Нукус-Ақманғыт-Кегейли-Чимбой-Қазақдарё овули” автомобиль йўлларини қуришда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни киритиш орқали 371,7 млн сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Я.Б.И.” компанияси ҳамда “T.I.” МЧЖ масъул шахслари Чимбой тумани, “Қостерек” ОФЙдаги умумий ўрта таълим мактабида қўшимча 80 ўринли ўқув ва спорт зали биноларини қуришда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни киритиш орқали 446,1 млн сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари ушбу МЧЖга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Халқабод поликлиникаси” биносини жорий таъмирлаш учун ўтказиб берилган 282,5 млн сўмни қурилиш ишлари учун сарфламасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.