Узб

Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

112
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида Қашқадарё -Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Х.нинг “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, ушбу автомашина юк хонасида 156 кг истеъмолга яроқсиз мол гўштини Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.