Узб

Полизчилик ширкатига тегишли ер майдонини ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди

Полизчилик ширкатига тегишли ер майдонини ўзлаштирган фирибгарлар аниқланди

124
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Г.” полизчилик ширкати раҳбари Б.Г., Давлат кадастрлар палатаси Пискент тумани филиали мутахассиси М.Ю. ва бошқалар ширкатнинг “Намуна” МФЙ ҳудудидаги 6,8 сотих ер майдонини 3 нафар фуқарога жами 35 млн сўм эвазига эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.