Узб

Ер майдони олиб беришни ваъда қилган иқтисодчи ушланди

Ер майдони олиб беришни ваъда қилган иқтисодчи ушланди

86
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилояти уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги ишлаб чиқариш бошқармаси иқтисодчиси М.К. фуқаро Ж.М.га Андижон шаҳар, Тошкент кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг 4 сотих ер майдонини онлайн-аукцион орқали олиб бериш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 400 АҚШ долларини Хўжаобод туманидаги автомобиль бозори ёнида қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.