Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

79
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Кармана туман “Оқтош” ЙПХ масканида “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси ҳамда “YUTONG” русумли автобус тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро М.М. 6 830 қути “MILANO LONDON” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ҳамда фуқаро Ф.О. жами 4 870 қути “MILANO” ва “ORIS” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказиш мақсадида олиб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ҳарбий қисм ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Мамай” МФЙ ҳудудида фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “Lada” русумли автотранспорт воситасида 7 000 қути "MILANO" номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Янгиқўрғон туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.