Узб

Фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

96
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХнинг Ғиждувон туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган С.М. фуқаро Ж.С.нинг ўқишини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикаси Чимкент давлат университетидан Бухоро муҳандислик технология институтига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.М. фуқаролар Ф.Т. ва Н.Б.нинг Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидаги ўқишларини Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига жами 3 650 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 200 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.