Узб

Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди

Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди

156
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Қ. “Оққўрғон” МФЙ ҳудудидаги захирадаги суғориладиган экин ер майдонининг 6 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қуриш учун бетон пойдевор қурганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.