Узб

Олмазор туманида тадбиркорнинг 980 млн сўмини ўзлаштирган ҳисобчи аниқланди

Олмазор туманида тадбиркорнинг 980 млн сўмини ўзлаштирган ҳисобчи аниқланди

93
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.С. “F.S.” МЧЖда ёлланма ҳисобчи бўлиб ишлаб келиб, ўзига бириктирилган электрон банк калитидан фойдаланиб, корхона ҳисоб-рақамидаги 980 млн сўмни ўзининг пластик карталарига гўёки бухгалтерия хизматлари учун деб ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.