Узб

Фермер хўжалигига тегишли дала ер майдонини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Фермер хўжалигига тегишли дала ер майдонини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириш ҳолати аниқланди

100
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “О.” фермер хўжалиги раҳбари Б.О. давлат кадастрлар палатаси туман филиали мухандиси У.Ш. орқали хўжаликнинг 18 сотих суғориладиган ер майдони учун  сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга эришиб, ушбу ер майдонини 3 нафар фуқарога 2022 йилнинг июль ойида турар жой сифатида сотганлиги оқибатида, фуқаролар томонидан уй-жой қуриш учун бетон пойдеворлари қурилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.