Узб

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қиган фирибгарлар ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қиган фирибгарлар ушланди

116
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент тумани бўлими, вилоят ИИБ  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.А., И.И. ва М.Р. фуқаро И.И.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.Х. фуқаро А.П.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан гўёки Ички ишлар органларида ишловчи таниши ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2,2 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 2 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ш. фуқаро С.К.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.