Узб

Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

89
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан "Ҳудудгаз Жиззах" ГТФ туман газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Д. “Z.p.” МЧЖга қарашли паррандачилик биносини ҳеч қандай шартнома ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан юқори босимли газ тармоғига улаб, 376,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 248,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ИИБ, “Ўзнефтегазинспекция” ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Х.” МФЙда яшовчи М.А. рақамсиз уйда жойлашган иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 154,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 154,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан "Ҳудудгаз Бухоро" ГТФ Ромитан туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “R.t.” МЧЖ  раҳбари З.А. корхонага қарашли иссиқхонанинг газ тармоғи назорат тамғасини бузиб, 141,6 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 141,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.