Узб

Фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар ушланди

Фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар ушланди

131
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Э. ва М.Б. ўзаро тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Э.Х.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео тасвирларни оила аъзолари ҳамда яқин танишларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ушбу тасвирларни тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.