Узб

Кармана туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Кармана туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

103
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Б.У. Кармана тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги 14 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Б.Э.га сотишга келишиб, ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 73 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.