Узб

Тадбиркорларнинг 211,2 млн сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди

Тадбиркорларнинг 211,2 млн сўмини қўлга киритган шахслар аниқланди

107
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Д.А., М.И. ва А.К. ўзаро тил бириктириб, “U.B.” МЧЖни ташкил қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали МЧЖ томонидан қурилиш ҳамда бошқа маҳсулотларни етказиб берилиши ҳақида сохта эълонларни жойлаштиришиб, “M.Q.” МЧЖ раҳбари М.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, улар билан қувур ва бошқа темир маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузиб, тадбиркорларга ушбу маҳсулотларни етказиб бермасдан жами 211,2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.