Узб

Ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилган оператор аниқланди

Ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилган оператор аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.н.” МЧЖ Пойтуғ филиали оператори М.А. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган 897,6 млн сўмлик жами 105,7 тонна бензин ва дизел ёқилғиси сотувидан тушган маблағларни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.