Узб

Иштихон туманида тадбиркорларнинг 444,6 млн сўмини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Иштихон туманида тадбиркорларнинг 444,6 млн сўмини қўлга киритган фирибгар аниқланди

83
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.” МЧЖнинг собиқ савдо вакили Ш.Р. Иштихон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларга болалар учун сутли озиқ-овқат маҳсулотларини ўн фоиз чегирма билан етказиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорлардан жами 444,6 млн сўм нақд пулини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.