Узб

Норин ва Ургут туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди

Норин ва Ургут туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди

121
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.P.” МЧЖ раҳбари А.Х аттракцион жиҳозларини олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига 228,8 минг АҚШ долларлик жиҳозларини сотиб олмасдан, кредит маблағини “R.I.” хориж компанияси орқали нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.J.” МЧЖ раҳбари С.Б. иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган 416 млн сўмлик металл буюмларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.