Узб

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасига техник ёрдам кўрсатиш Режасини амалга ошириш доирасида халқаро донор ва провайдерлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасига техник ёрдам кўрсатиш Режасини амалга ошириш доирасида халқаро донор ва провайдерлар билан учрашув бўлиб ўтди.

100
Учрашув Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси асосида Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи Котибияти, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори ҳамда Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-методик маркази (МУМЦФМ) билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади салоҳиятли донор ва провайдерларни, хусусан Осиё тараққиёт банки, ЕХҲТ, БМТнинг Жиноятчилик ва гиёҳвандлик бўйича бошқармаси, БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, БМТнинг Ривожланиш дастури, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-методик маркази ва бошқа халқаро ташкилотларни жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимни такомиллаштириш жараёнига жалб этишга қаратилган.

Халқаро ташкилотларнинг вакиллари, экспертлар ҳамда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш  масалалари бўйича Идоралараро комиссия аъзолари ўртасида ўтказилаётган учрашувларда жиноий даромадларни  легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимни ривожлантириш бўйича долзарб техник ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Мазкур тадбирнинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳадаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ФАТФнинг халқаро стандартларини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш юзасидан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлайди.