Узб

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

103
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Р. хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 48 минг дона “MILANO”, “SMART CHANGE”, “ESSE GOLD” (акциз маркасиз), ҳамда “PARLAMENT” ва “PALL-MALL” номли тамаки маҳсулотларини фуқаро Р.Ж. га жами 40 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.