Узб

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

94
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.B.” ва “I.J.” МЧЖ қарашли савдо шохобчаларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 3 182 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.